(8361)222-84-07

slabo

  • m 111111111111111111111111111111111111111111111111111111111
  • m image001
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4

Қорақалпоғистон тиббиёт институти 2022 йил учун таянч докторантурага қабул эълон қилади

Written by mednf.uz on .

Иннновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги 02-20/5347 сонли хати ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 02-20/5347 сонли хатига асосан Қорақалпоғистон тиббиёт институти 2022 йил учун таянч докторантурага қабул эълон қилади.

 

Таянч докторантурага 14.00.27 — Хирургия ихтисослиги буйича қабул қилинади.

 

Таянч докторантурага ўқишга талабгорлар олий таълим муассасасига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

    Ректор номига ариза;

    Маълумотнома;

    меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

    олий таълим муассасаси бакалавриат ёки магистратура (клиник ординатура) дипломи нусхаси;

    нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);

    паспорт нусхаси;

    қисқача биографик маълумотнома.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

 

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари толширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган}, TOEFL (iВТ) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқдовчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

 

Ҳужжатлар 2021 йил 15 октябргача қабул қилинади

 

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари 2021 йил 5— 25 ноябрь даврида ўтказилади.

 

Ҳужжатлар (pdf) шаклида тайёрланиб 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.

 

 

Манзил: 230100, Нукус шахри, А. Досназаров кўчаси, 106 уй.

Телефон: +998 (61) 61 2228419

 

Кушимча мурожаат учун тел. (91) 301-72-44, (97) 355-19-72

 

e-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.