(8361)222-84-07

slabo

  • m 111111111111111111111111111111111111111111111111111111111
  • m image001
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4

ДИҚҚАТ ҚАБУЛ ! КЛИНИК ОРДИНАТУРА - 2021

Written by mednf.uz on .

ДИҚҚАТ  ҚАБУЛ !   КЛИНИК ОРДИНАТУРА - 2021

Қорақалпоғистон тиббиёт институтида 2021-2022 йилида клиник ординатурага қабул  ва кириш имтихонларини ўтказиш тартиби   

      Қорақалпоғистон тиббиёт институтида 2021-2022 ўқув йилида клиник ординатурага хужжатлар 2021 йил 21 августгача (шу куни хам) бевосита ва онлайн тарзда қабул қилинади.

Топшириладиган хужжатлар рўйхати:

  1. 1.Клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги кўрсатилган ҳолда Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори номига ариза
  2. 2.Олий маълумот тўғрисидаги хужжат (ёки дипломдан кўчирма – Ӯзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини грант бўйича ўқиб  тугатганлар учун) ҳамда унга илова
  3. 3.086/У – шаклидаги тиббий маълумотнома
  4. 4.Қонунчилик хужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи хужжат

             Клиник ординатура мутахассисликларига  ўқишга қабул икки босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқичда Қорақалпоғистон тиббиёт институти томонидан танланган мутахассисликка  мос фанлари бўйича кириш имтихонлари, иккинчи босқичда Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади.

     Клиник ординатурага ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорлар  иккинчи босқичда чет тилидан тест синовлари топширишдан озод этилади ва  уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

   Қорақалпоғистон тиббиёт институтида мутахассислик бўйича тест синовлари 2021 йил 21-31 август саналарида институтнинг ИКТ залида компьютер орқали ўтказилади.

Мурожаат учун «Колл марказ»:        (99 899) 953 12 13

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиник ординатурасига қабул Ӯзбекистон Республикаси Соглиқни Сақлаш вазирлигининг режасига биноан 19.07.2021. №172 буйруқга асосан қабул қилинади.