(8361)222-84-07

slabo

  • m 111111111111111111111111111111111111111111111111111111111
  • m image001
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4

Акция - Оролбўйи болаларига тиббий ёрдам кўрсатиш давом этди

Written by mednf.uz on .

Акция - Оролбўйи болаларига тиббий ёрдам кўрсатиш давом этди

 

Бугун Қонликўл туманида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети мутахассислари Қорақалпоғистон Тиббиёт институти ўқитувчилари, магистрлари ва ординаторлари билан биргаликда туғма нуқсони бўлган болаларни тиббий текширувдан ўтказди. Мураккаб патологияси бор бўлган 14 бола текширилди.

 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳар бир болага аълоҳида эътибор берилиб, текширув ўтказилди, маслаҳатлар берилди, даволаш режаси тузилди.

Россиядан келган ҳамкасблар Қорақалпоғистон Тиббиёт Институти билан тузилган шартнома асосида энг оғир беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш учун бепул ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек Санкт-Петербурглик ҳамкасблар ҚТИ битирувчи босқич талабалари ва клиник ординаторларига Педиатриянинг далзарб масалалари тўғрисида лекциялар ўқиди.

ҚТИ матбуот хизмати