(8361)222-84-07

slabo

  • m 111111111111111111111111111111111111111111111111111111111
  • m image001
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4

Акция - Санкт-Петербург педиатрия университети шифокорлари томонидан Оролбўи болаларига тиббий ёрдам

Written by mednf.uz on .

Акция - Санкт-Петербург педиатрия университети шифокорлари томонидан Оролбўйи болаларига тиббий ёрдам

 

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Россиянинг ҳамкор университетидан 9 кишидан иборат мутахассислар гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасига этиб келди. Биринчи куни ҚТИ фаолияти билан танишиш бўлиб ўтди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги 4947-сонли буйруғи билан қурилган ва Санкт-Петербург педиатрия университети билан биргаликда олиб борилаётган Клиникада экспертиза ўтказилди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Санкт-Петербург педиатрия университети мутахассислари ҚТИдаги ҳамкасблари билан биргаликда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож болаларни кўрикдан ўтказдилар. Ушбу тадбирда ҚТИ талабалари, магистрлари ва клиник ординаторлари фаол қатнашдилар. Ҳар бир бола Россиядан келган барча мутахассислар билан маслаҳатлашди ва тўлиқ тикланишигача даволаниш учун йўл харитаси тузилди. Ушбу университетлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик доирасида Санкт-Петербург давлат педиатрия университети клиникасида мураккаб патологияси бўлган болаларни бепул жарроҳлик даволаш таклиф этилади.
Учрашув доирасида қўшма Клиникада университетлар ўртасида келгуси ҳамкорлик дастури, илмий-инновацион фаолият, кадрлар тайёрлаш, икки томонлама диплом принципига асосланган таълим дастурлари муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

 

ҚТИ матбуот хизмати